$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади

12:49 / 08.01.2026

“Ҳурматли соҳа ходимлари, муҳтарам фахрийлар!

Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори прокуратура органлари фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Тизим ходимлари халққа яқин бўлиб, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, қонун устуворлиги ва адолатни бевосита жойларнинг ўзида таъминлай бошлади.

Айниқса, улар доимий қабуллар ташкил этиб, фуқаролар муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Биргина ўтган йилда қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан, салкам 29 минг нафар тадбиркорнинг масаласи ечиб берилгани фаолиятингиз самарасини яққол кўрсатиб турибди.

Қурилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика ва экология йўналишларида, шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича янги механизмлар жорий этилгани ҳам ижобий натижа бермоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, яширин иқтисодиётга барҳам бериш борасида кўрилган чоралар туфайли давлат бюджетига 22 триллион 300 миллиард сўм қўшимча тушум ундирилгани, қурилиш соҳасида бюджетдан 3 триллион 900 миллиард сўм ортиқча харажат қилишнинг олди олиниб, ушбу маблағлар қўшимча ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга йўналтирилганини таъкидлаш лозим.

Криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли профилактика ишлари асосида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар сонини қарийб 1,5 баробар камайтиришга эришилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтган даврда 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга чек қўйилди, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 1 триллион 800 миллиард сўм зарар ундирилди, 13 мингдан ортиқ шахснинг фаолияти легаллаштирилиб, улар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти, шунингдек, кибержиноятларга қарши курашиш бўйича махсус тузилма ташкил этилгани ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида амалга оширилаётган хуружларни аниқлаш, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилмоқда.

Ҳурматли соҳа ходимлари!

Прокуратура идоралари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, тизимга илмий ёндашув ва иш услубларини изчил жорий этиш, билимли, ташаббускор ва жонкуяр малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бугун олдимизда долзарб вазифалар турганини сизлар албатта яхши тушунасиз.

Жумладан, тергов жараёнларини рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришда прокуратура органларини ҳам назорат идораси, ҳам терговчиларни тайёрлайдиган тизим сифатида янада ривожлантириш – бу замон талаби.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш янги босқичга кўтарилаётган ҳозирги даврда прокурорлик фаолиятида очиқликни янада кучайтириш, сизлар хизмат қилаётган тизимда ва бошқа соҳаларда ушбу иллатга чек қўйишда ҳар бир ходим намуна бўлиши керак. Чунки эл-юртимиз прокуратура органларининг хизматчилари тимсолида қонун посбонлари ва адолат ҳимоячиларини кўради.

Сизлар бундай муносабатни қадрлаб, халқимиз ишончини оқлаш учун бундан буён ҳам сидқидилдан меҳнат қиласиз, деб ишонаман.

Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, ғоят масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файз-у барака тилайман”, – деган президент.



														
														Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026

														
														30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026

														
														Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026

														
														"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026

														
														60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

														
														Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026

														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

														
														Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026

														
														Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг…
13:37 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!