$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Фарғонада Қирғизистонга олиб ўтувчи яширин туннель ташкил этган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди

12:42 / 03.05.2023

2022 йил 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли фош этилган.

Дастлаб, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 7 млрд 603 млн 650 минг сўмни ташкил қилувчи, 38 турдаги 2 707 дона мобил телефон аппаратлари борлиги аниқланган.

Сўнгра у вақтинча яшаб келаётган Риштон туманидаги хонадонда Қирғиз Республикаси ҳудудига олиб ўтувчи 10 метр пастликда, баландлиги 2 метр, кенглиги 1,2 метр, узунлиги 128 метр бўлган, тушиб-чиқиш учун лифт билан жиҳозланган ер ости йўли борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, Данғара туманида яшовчи, 1991 й.т. ушбу шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегараолди ҳудудида жойлашган ҳовли уйлардан сотиб олиб, уларнинг кўча томон қисмларини баланд деворлар билан тўсган ва жиноий ҳаракатларини маскировка қилиш мақсадида ҳар иккала уйда, яъни Қирғиз Республикаси ҳудудидан сотиб олган хонадонда пенаблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан сотиб олган уйда эса чорвачилик ташкил этган.

Сўнгра Данғара туманида истиқомат қилувчи, 1984–1993 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар фуқарони ер ости йўли қазишга ёллаган.

Ер ости йўли қуриб битказилганидан кейин, у орқали Қирғиз Республикасидан Ўзбекистонга ноқонуний тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини, хусусан, мобил телефон аппаратлар, матолар, тиббиёт буюмлари ва дори воситалари олиб келиш, Ўзбекистондан эса кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликларини қўшни давлатга ўтказиш билан шуғулланган.

Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан мазкур шахслар Жиноят Кодексининг 182 ва 223-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларнинг 3 нафарига 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси, қолган 3 нафарига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Видеодан тасвир

Шунингдек, жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган 7 млрд 603 млн 650 минг сўмга баҳоланган 2 707 дона мобил телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Риштон тумани Қози Аҳрор МФЙ, А.Темур 3-тор кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1 524 м2 бўлган уй давлат эгалигига ўтказилиши ва ушбу уйдаги ер ости йўли тегишли тартибда кўмиб ташланиши белгиланган.


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавк…
11:54 / 02.11.2026
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!