ФИФА Интизом қўмитаси АҚШ миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунни Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Босния ва Герсеговинага қарши ўйинда содир этган қоидабузарлиги ҳамда ўйин якунидаги ҳаракатлари учун 40 минг доллар жаримага тортди. Балогун учрашувнинг 64-дақиқасида рақиб ҳимоячиси Тарик Муҳаремовичнинг тўпиғига зарба бергани учун ВАР текширувидан сўнг тўғридан тўғри қизил карточка олган. Баҳс АҚШнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Шунга қарамай, футболчи қизил карточка олганига қарамасдан, ўйин тугагач жамоадошлари билан ғалабани нишонлаш учун майдонга қайтган.
ФИФА маълумотига кўра, жариманинг: 20 минг доллари — ғалабани нишонлаш тартибини бузганлиги; яна 20 минг доллари — қизил карточкадан кейинги четлатиш тартибига риоя қилмаганлиги учун қўлланилган. Журналист Роб Ҳарриснинг маълум қилишича, жариманинг 20 минг долларини АҚШ футбол федератсияси тўлаб беради. Дастлаб Балогун Белгияга қарши кейинги учрашувни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ ФИФА Интизом қўмитаси унинг бир ўйинлик дисквалификатсиясини бир йиллик синов муддати билан тўхтатиб қўйди. Бу қарор футбол жамоатчилигида кескин баҳсларга сабаб бўлди. Белгия футбол ассотсиатсияси уни “мисли кўрилмаган” ва “тушунарсиз” қарор деб атаган бўлса, терма жамоа бош мураббийи Руди Гарсия бу ҳолатни “1-апрель ҳазили”га қиёслади. Кейинчалик белгияликларнинг апеллятсияси ФИФА томонидан рад этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!