Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 олдидан ичидан ўтаётган кечинмалари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа олдида турган масъулиятни бутун жамоа чуқур ҳис қилмоқда ва тарихий Жаҳон чемпионатига яқинлашган сари тайёргарлик янада кучайиб бормоқда. Канадага қарши ўртоқлик учрашувида 0:2 ҳисобидаги мағлубият қайд этилган бўлса-да, мураббий жамоа майдонда муносиб кураш олиб боргани ва голга айлантирилмаган кўплаб имкониятлар яратилганини қайд этди.
Энди эса терма жамоа навбатдаги синовга тайёр. Душанба куни Нидерландияга қарши ўтказиладиган учрашувда футболчилар юқори даражадаги рақибга қарши ўз имкониятларини синаб кўришади. Каннаваро фикрича, ”буюк орзулар айнан шундай – босқичма-босқич, кичик қадамлар билан бунёд этилади”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!