Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 9 октябрь куни Миркан маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-560 автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Cobalt ҳайдовчиси Миркан—Мисит йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан чиқиб қолган велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни чапга бурган. Натижада автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қатнов қисмининг чап чеккаси бўйлаб ҳаракатланаётган электроскутер билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида электроскутердаги бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Электроскутер ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи шифохонага олиб борилган. Бироқ йўловчилардан бири кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!