58-Халқаро кимё олимпиадасининг (ИЧО 2026) тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги натижаларни қайд этди: Райҳона Туймуродова — олтин медаль; Жасур Мустафоев — кумуш медаль; Азизмуҳаммад Ҳафизов — кумуш медаль; Миржалол Ҳомиджонов — кумуш медаль. Шу тариқа, Ўзбекистон ИЧО 2026да жами 4 та медаль — 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, 2024 йил 30-сентабрдаги Президент қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль олган ўзбекистонлик иштирокчиларга пул мукофотлари берилади. Олтин медаль учун 1 миллиард 30 миллион сўм, кумуш медаль учун эса 618 миллион сўм мукофот белгиланган. Шунингдек, ғолибларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона оширилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!