$
11987.89 UZS
-2.65
₽
145.41 UZS
-0.83
€
13114.75 UZS
-22.09
31° Кечаси 18°

“Huawei” компаниясининг даромади кескин камайди

12:59 / 14.08.2022

Хитойнинг “Huawei” компанияси 2022 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойдаси 52 фоизга камайганини маълум қилди. Ушбу кўрсаткичларга мураккаб иқтисодий вазият таъсир кўрсатди, бу эса ишлаб чиқарувчининг товарларига бўлган талабнинг қисқаришига олиб келди. Натижада АҚШ санкциялари остида қолган “Huawei” компаниясининг аҳволи янада оғирлашди.

Компаниянинг йиллик даромади 5,9 фоизга камайиб, 44,73 миллиард долларни ташкил этди. Энг кескин пасайиш январь-март ойларида содир бўлган.

“Қурилмалар бизнесдаги катта йўқотишларга қарамай, АКТ инфратузилмаси бизнеси барқарор ўсишда давом этмоқда”, – деди компания раҳбари Кен Ху.

Компаниянинг фойда маржаси 5 фоизга қисқарган ва соф фойда 2,24 миллиард долларни ташкил этган. 2021 йилнинг биринчи ярмида у 4,46 долларга етди.

“Huawei” компаниясининг таъкидлашича, иқтисодий қийинчиликлар, COVID-19 чекловлари ва таъминот занжири муаммолари компания смартфонлари ҳамда ноутбуклари савдосига путур етказган. Ушбу сегментдан тушган даромад чоракдан кўпроққа қисқариб, 15,02 миллиард долларни ташкил этган.

Даромадга “Huawei” компаниясининг янги технологиялар ва бизнесга киритган сармояси ҳам таъсир кўрсатди.

2019 йилда Қўшма Штатлар Хитой компаниясини қора рўйхатга киритди, бу эса “Huawei”нинг бир қатор Америка технологияларига киришини чеклади. Бу ишлаб чиқарувчининг чиплар ва бошқа компонентларни ишлаб чиқиш қобилиятига путур етказди. АҚШнинг тақиқи смартфон компанияси бизнесига салбий таъсир кўрсатди.

Қайд этилишича, “Huawei” янги бизнес йўналишларини яратишга мажбур. Шунингдек, компаниянинг 300 миллионга яқин қурилмалари учун фойдаланиладиган ўзининг “Harmony” операцион тизимини чиқарди. Ўтган ой охирида ишлаб чиқарувчи ОТнинг янги версияси – “HarmonyOS 3.0”ни тақдим этди. Тизим аввалги итерациялардан юқори унумдорлик, махфийлик ва хавфсизлик билан фарқ қилади. Унинг чиқарилиши сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Июль ойи бошида ФҚБ “Huawei” ускуналари АҚШнинг махфий ҳарбий маълумотларини, жумладан, мамлакат ядровий арсеналига оид информацияларни тутиб олиш ва Хитойга узатишга қодирлиги ҳақида хабар берган эди. Бу хабар Хитой компаниясининг АҚШ расмийлари билан муносабатлари ёмонлашишига олиб келиши мумкин.


Бу ҳам қизиқ

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинаётган эркакка нисбатан жиноят …
15:03 / 26.11.2026
Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган ша…
16:21 / 26.11.2026
Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби ёш авлодни илм-маърифатга интилиш, мунт…
14:35 / 26.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон каби 14 та йирик савдо ҳамкорига нисбатан янги б…
10:04 / 26.11.2026
Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 197 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум қилинд…
12:10 / 26.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

Мадриднинг “Реал” клуби 2026/27-йилги мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
13:10 / 26.11.2026
Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
16:14 / 26.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!