Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ профилактика инспекторининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Маълум қилинишича, у мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимини тизимга қайта ишга тиклаб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда эса Наманган вилоятининг Чуст тумани ИИБ профилактика инспектори фуқародан аризани кўриб чиқмаслик билан қўрқитиб пул талаб қилган. Тергов маълумотларига кўра, у аввал 700 АҚШ доллари олган, кейинчалик эса яна 3 300 доллар талаб қилиб, ноқонуний равишда чорва молларини давлат чегараси орқали олиб ўтишга кўмаклашишни ваъда қилган.
Тезкор тадбир давомида инспектор пулни олаётган вақтида ушланган. Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!