Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда вояга етмаганларга автомобиль бошқаришга рухсат берилиши билан боғлиқ ҳолатлар ва уларнинг оғир оқибатлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, айрим фуқароларнинг вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат бериши йўл-транспорт ҳодисалари, жумладан ўлим ва оғир тан жароҳатлари билан якунланаётган ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кучайтириш, бундай қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жавобгарлик чораларини қатъийлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Президент мазкур ташаббусларни маъқуллаб, инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади. Муҳокама якунида масъул идораларга тегишли топшириқлар берилд
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!