Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 158,7 млн сўмлик буджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқарма масъул шахслари “Ф. А.” хусусий корхонаси ва “Қ. З.” МЧЖ билан тузилган шартномалар асосида 3,9 млрд сўмлик 6 084 тонна асфалт сотиб олган.
Улар 26 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 61 та кўчада амалда бажарилмаган ишларга 283 тонна асфалт сарфлангани ҳақида қўшиб ёзув киритган. Натижада 158,7 млн сўмлик буджет маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!