Болалар китобларини катта ёшдагилар ҳам ўқишлари кераклигини бутун дунё психологлари ва педагоглари эътироф этишади. Инсонлар ҳар куни учрайдиган маълумотлар оқими психикага салбий таъсир қилади ва депрессияга ҳам олиб келиши мумкин. Болалар китоблари ва мультфильмлари ҳаётга бироз енгиллик олиб кириб, қувончга тўлдириши, кундалик ҳаётдан чалғитиши мумкин. Мана яна бир қанча сабаблар, катталар нега болалар адабиётини ўқишлари ва мультфильмлар кўришлари кераклиги ҳақида.
1. Тасаввурни яхшилайди
Китоб ўқиш тасаввурни яхшилашини ҳамма билади. Лекин айнан болалар адабиёти инсонни нореал оламга олиб кира олади. Ўзгача персонажлар ва уларнинг саргузаштлари, фантастик олами нафақат кайфиятга ижобий таъсир ўтказади, балки мияда янги суратлар пайдо бўлишида ҳам ёрдам беради.
Ранг-баранг мультфильмлар ҳам экрандаги персонажлар билан ҳамоҳанг бўлиб кетишингиз ёрдамида тасаввурни бойишига ёрдам беради.
2. Ўзгаришларга илҳомлантиради
Болалар адабиётини ўқиш ҳаётингизда яхши томонга ўзгаришлар қилишингизга илҳом беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, болалар адабиёти инсонларда нафақат маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиради, балки ўзимизнинг ахлоқий меъёрларимизни шакллантиришда ҳам ёрдам беради.
Мультфильмлар эса, бош қаҳрамон ёрдамида сизни ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар қилишингиз, қийин вазиятларга ортга чекинмаслик ва ҳаётни янги саргузаштларга тўлдириш кераклигини ўргатади.
3. Оддий аммо унутилаётган қадриятларни эслатади
Яқинларга муҳаббат, ҳақиқий дўстлик, табиатни асраш, ўзаро ёрдам ва ишонч, мўъжизага ишониш - асосан болалар китоблари ва мультфильмлари ушбу мотивлар билан тўлдирилган. Муаллифлар кундалик ҳаётимизда учрайдиган муаммоларни оддий мавзулар орқали етказиб беришади. У адабиётларни ўқиган/кўрган ҳолда бизни бахтли қиладиган оддий кундалик қадриятларни эслашимизни таъминлашади.
4. Ёқимли хотираларни ёдга солади
Болаликдаги севимли китобимизни ўқиб ёки мультфильм кўриб, болаликдаги ёқимли хотиралар таъсирига тушамиз. Ва агар болаликда уларни биз шунчаки кўнгилочиш учун кўрган бўлсак, улғайган ҳолда кўрганимизда эса, ундаги чуқур маънони тушунишимиз мумкин.
Масалан, "Кичкина шахзода" асарини танқидчилар ҳар хил ёш категорияларида қайта ўқиб чиқиш кераклигини таъкидлашади. Ҳаётимиз давомида йиғилиб борган тажриба асар қаҳрамонларини тушуниш ва очилмаган қирраларини очишимизда ёрдам беради.
5. Фарзандингиз билан яқинлашиш имконини беради
Фарзандингиз билан бирга мультфильм кўришингиз ёки китоб ўқиб беришингиз нафақат вақтингизни қувноқ ўтказиш, балки у билан яқинлашиш имконини ҳам беради. Шунингдек, бу фарзандингизни билиб олишингиз, тушунишингиз ва у атрофидаги оламни қандай қабул қилишини ўрганишингизнинг энг яхши усулидир.
6. Оддий сўзлар билан қийин нарсаларни тушунтиради
Мультфильм ва эртаклардаги қаҳрамонлар жуда жиддий мавзуларни кўтаришади ва уни оддий сўзлар билан тушунтиришади. Қаҳрамонларнинг феъл-атвори ва иштиёқи фақат болалар учун эмас, катталар учун ҳам намуна бўла олади.
7. Чет тилларини ўрганиш имкони
Болалар адабиётида асосан осон, грамматик қийин бўлмаган сўзлар ишлатилади. Чет эл мультфильмларини кўриш ва адабиёти билан танишиш чет тилларини ўрганишингизда яхши кўмакчи бўлиши мумкин. Шунингдек, педагоглар болаларга кичик ёшларидан чет тилидаги мультфильмларни қўйиб беришни тавсия қилишади. Бу улар чет тилларини интуитив тарзда ўрганишлари ва кейинчалик ушбу тилни ўзлаштиришида қийинчиликларга учрамаслигини таъминлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!