$
11886.72 UZS
-55.49
146.37 UZS
-1.05
13717.27 UZS
-25.83
31° Кечаси 18°

Кеча Шавкат Мирзиёев уч томонлама саммитда иштирок этди

08:53 / 05.08.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида ўтган уч томонлама саммитда иштирок этди.

Учрашув кун тартибига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасини ривожлантириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Туркманистон Президентига саммитни ташкил этгани ва кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга тадбирни ўтказиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.

Минтақа мамлакатларининг муштарак очиқлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик сиёсати ўзининг амалий натижаларини бераётгани қайд этилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва логистика соҳаларида савдо амалиётлари ва кооперация келишувлари каррасига ошди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайди.

Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг самарали фаолияти қайд этилди. Якдиллик туфайли икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўзаро мақбул ечимлар қабул қилинаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти янги хавф-хатарларга эътибор қаратиб, уларга муносиб ва чуқур ўйланган жавобларни биргаликда излаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Бу минтақада сув танқислиги тобора ортиб, кейинги йилларда кескин тус олаётган шароитда айниқса муҳимдир.

Сув тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш ва ирригация тизимларини модернизация қилиш, сув ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, сел ва тошқин сувларини тўплаш ва сақлаш учун инфратузилмани биргаликда ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш таклиф қилинди.

- Бу масалаларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг бутун салоҳиятини ҳамда Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки каби шерик ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни ишга солиш лозим, – деди давлатимиз раҳбари.

Сўнг Президентимиз Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида энергетика соҳасида, шу жумладан энергия ресурсларини етказиб бериш ва уларнинг транзити борасида яқин, самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

Мамлакатларимизнинг “яшил” иқтисодиётга ўтишга интилиши муштарак эканини ҳисобга олиб, гидро ва иссиқлик энергетикасида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.

Ўзаро интеграциялашган транспорт инфратузилмасини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимиз етакчиси “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” йўлагининг ривожлантирилиши, Транскаспий йўналиши салоҳиятининг ишга солиниши Марказий Осиёнинг “Шарқ – Ғарб” ва “Шимол – Жануб” халқаро йўлакларидаги транзит маркази сифатидаги жозибадорлигини оширишига ишонч билдирди.

Шу мақсадда халқаро юк ташувчилар учун қулай шароитлар яратиш, рақамлаштиришни жадаллаштириш ва назорат-ўтказиш масканларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш йўлида биргаликда ишлаш таклиф қилинди.

Дунёнинг бош майдони – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва минтақа мамлакатлари томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашга қаратилган ташаббусларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Шунинг билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди.


Бу ҳам қизиқ

Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида йир…
15:34 / 05.08.2026
Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этди

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этди

Кеча, 4 август куни соат тахминан 05:30 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Ширинобод” маҳалласи ҳудудида 2004 йилда ту…
11:09 / 05.08.2026
Месси Роналдунинг тўйига борадими?

Месси Роналдунинг тўйига борадими?

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду бўлажак турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан бўладиган тўйига узоқ йиллик рақи…
10:09 / 05.08.2026
6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026
Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Cаннаваро ОАВ вакиллари билан учрашувда ўзининг маоши ҳақида тарқалган х…
14:50 / 05.08.2026
Саида Раметова оғир жудоликка учради

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ак…
17:03 / 05.08.2026
Шавкат Умурзаков Президент Администрацияси вакили билан қатор объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Шавкат Умурзаков Президент Администрацияси вакили билан қатор объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Асосий эътибор жамоат жойларини ноқонуний қурилмалардан тозалаш, ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини р…
09:41 / 04.08.2026
Мемориал мажмуа ҳудудини ривожлантириш ва очиқ жамоат паркига айлантириш бўйича ишлар бошланди

Мемориал мажмуа ҳудудини ривожлантириш ва очиқ жамоат паркига айлантириш бўйича ишлар бошланди

Июль ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.
09:09 / 06.08.2026
Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни уй-жой сиёсатига бағишланган матбуот анжуманида телесуфлёр ишламай қолганидан сўнг АҚШ Президен…
10:34 / 06.08.2026
​ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШАРИФА САЛИМОВА

​ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШАРИФА САЛИМОВА

Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Замонавий шеъриятимизнинг таниқли намояндаларидан бири, серқирра ижодкор,…
09:55 / 05.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!