$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Кутилаётган аномал совуқ туфайли ходимларнинг онлайн тарзда ишлашларига рухсат бериш таклиф қилинди

15:59 / 06.01.2023

Жорий йилнинг 9-12-январ кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, -23 даражагача тушиши мумкинлиги эълон қилинди. Аномал совуқ кириб келиши эълон қилингандан сўнг, мактаб ва олий таълим муассасаларида таътил вақтлари узайтирилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мазкур об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, бир нечта таклиф билан чиқди.

Хусусан, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, улар онлайн ишлашига рухсат берилиши керак. Пандемия бундай форматда ҳам берилган вазифаларни самарали бажариш мумкинлигини кўрсатди. Қолаверса, бу йўлларни тирбанд қилмасдан, қор ва музлардан тозалаб олинишига шароит яратади.

“Шунингдек, барча иш берувчилар — ҳам давлат, ҳам хусусий сектор иш жараёнларини ташкил этишни чуқурроқ кўриб чиқишлари керак. Меҳнат шароитлари билан танишиб чиқиб, ходимларни қулай ҳарорат режими билан таъминлаши керак.

Иш соатларини, айниқса, очиқ ҳавода ишлайдиганлар учун қисқартириш мақсадга мувофиқ. Имкон қадар ходимлар учун иссиқ ичимликлар ташкил қилиш, совуққотиш ҳолатларининг олдини олиш учун танаффус бериш ёки ўрин алмаштириш ҳам фойдадан холи бўлмайди”, – дейилади хабарда.

Йирик савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида иссиқ чой таклиф қилинишига ҳам тўхталинди.

Жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш кераклиги таъкидланди. Чунки, ноқулай об-ҳавода йўлларда енгил автомобиллар сони кескин камаяди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча ўзбекистонликларнинг мазкур шартоитда бир-бирларига ёрдам беришга чақирган.

“Муҳими, беъетибор бўлмайлик, қишнинг совуқ кунларида илиқлик улашиб, бир-биримизга ёрдам берайлик.

Маҳаллангиздаги ёлғиз кекса қўшнилар, кўп болали оилалар, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналардан хабар олинг. Улардан иситиш тизими, электр, газ борлигини сўранг? Балки кимгадир ўтин ёки кўмир керакдир? Иссиқ кийимлари йўқдир. Ўзингизда борини улар билан ҳам бўлишинг. Шахсий автомобилда ҳаракатланганда ҳам бир манзилга борувчи йўловчиларни олиб кетинг” – дейдилган хабар сўнггида.


Бу ҳам қизиқ

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!