“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Луис Диас узоқ муддатга сафдан чиққан. Журналист Пипе Серранинг таъкидлашича, колумбиялик футболчи март ойигача ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Диаснинг тиззасидан операция қилиниши кутилмоқда.
Диас 10 октябрь куни, “Ливерпуль”нинг Абу-Дабидаги сафарида жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Текширувлардан сўнг, футболчи операцияга муҳтожлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Диас Мерсисайд клубига шу йилнинг бошида, қишки трансферлар мавсумида келган эди. Шундан буён колумбиялик футболчи жамоа билан лига кубоги ва Англия Кубогини қўлга киритди ва барча турнирларда 10 та гол ва 8 та голли пас берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!