$
11830.87 UZS
16.82
₽
139.27 UZS
-0.66
€
13450.52 UZS
-31.67
31° Кечаси 18°

Метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди – Энергетика вазирлиги

12:13 / 04.01.2024

Айни кунларда мамлакатимизда мўътадил ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Бу эса энергетика тизимининг бир маромда ишлашида муҳим аҳамият касб этади.

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев байрам кунлари, яъни 31 декабрь-2 январь кунлари ушбу тизим фаолияти бўйича маълумот берди.  

Унда қайд этилишича, соҳа корхоналари томонидан 670,6 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга 624,2 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилган. Республикада табиий газ истеъмоли 446 миллион метр кубни ташкил қилган.  

Ушбу вақт оралиғида тизимда йирик авариялар ҳамда фавқулодда ҳодисалар рўй бергани йўқ. Барча тизим ташкилотларида 24 соатлик туну кун навбатчилик йўлга қўйилиб, махсус бригадалар электр энергияси ва газ таъминотида юзага келган носозликларни зудлик билан бартараф этган.  

– Кеча, 3 январь куни эса электр станциялар орқали жами 234,1 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга 219,8 млн. кВт/соат электр энергияси етказиб берилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 47,4 млн. кубометр табиий газ, 20,6 минг тонна кўмир ҳамда 2,4 минг тонна мазут ёқилди. Республика табиий газ истеъмоли 3 январь куни 150,8 млн. кубометрни ташкил қилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди. Барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларнинг иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида тизимли равишда йўлга қўйилмоқда. Кеча мамлакатимиздаги жами 1 минг 507 та метан заправканинг 1 минг 363 таси, яъни 91 фоизи тўлиқ иш фаолиятида ишлаган , – деди Ҳ.Тошхўжаев.  

Брифингда автобензин ва дизель ёнилғиси талабни қоплайдиган даражада етказиб берилаётгани ҳам таъкидланди. Унга кўра, 3 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 2 минг 607 тонна автобензин етказилган. Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 12,1 млн. метр куб табиий газ ҳамда 600 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.  

Электр қурилмалари ва газ таъминотида юзага келган носозлик ўз вақтида бартараф қилинмоқда.  


Бу ҳам қизиқ

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда мажбурий махсус текширув

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда мажбурий махсус текширув

Янги низомга мувофиқ, иш жойида бахтсиз ҳодиса юз берганда иш берувчи зудлик билан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсат…
15:37 / 24.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва …
12:06 / 24.09.2026
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди-Саида Мирзиёева

Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди-Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида ортда қолган йўл ва олдимизда турган якуний вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашд…
10:14 / 25.09.2026
Қозоғистонда бугун — умумхалқ мотам куни

Қозоғистонда бугун — умумхалқ мотам куни

24-сентабр куни Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизидаги машғулоти вақтида об-ҳавонинг кескин…
12:07 / 25.09.2026
Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, истеъмолчиларга компенсация тўлаш механи…
10:06 / 25.09.2026
Йиғилишда инвеститсияларнинг ҳажми билан бирга сифати, таркиби ва иқтисодиётга берадиган самарасига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда инвеститсияларнинг ҳажми билан бирга сифати, таркиби ва иқтисодиётга берадиган самарасига алоҳида эътибор қаратилди.

Яқинда саноат ва тадбиркорлик учун ажратилган 1 минг гектар майдон Андижонда 7 миллиард доллар инвеститсия ва камида 70 минг…
12:17 / 24.09.2026
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Улуғнорда пахтадан озуқа экинларига ўтказилган 5 минг гектар майдон камида 10 минг бош қорамол боқиш имконини беради. Дала ч…
12:26 / 24.09.2026
Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!