Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ зобитларига нисбатан 4,1 йилдан 10,6 йилгача бўлган муддатларга озоқликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Ёпиқ тарзда ўтган суд мажлисида таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10,6 йилга, журналист Маржона Эшқувватова 4,1 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчилар туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик ва товламачилик сингари айбловлар билан айбдор деб топилди. Ҳукмга кўра, улар тайинланган жазо муддатларини умумий тартибли колонияларда ўтайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!