Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири, сиёсатчи Омурбек Сувоналиев мамлакатда 2027 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашиш нияти борлигини билдирди. Бу ҳақда у «Азаттик» радиосига берган интервюсида маълум қилди.
66 ёшли Омурбек Сувоналиев ўзини кўп йиллардан бери сиёсат билан шуғулланиб келаётган шахс сифатида сайловда амалдаги президентга рақобат қила оладиган номзод деб ҳисоблашини айтган. У шу мақсадда мухолифат кучларини бирлаштиришга ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаб, сиёсий майдон сўнгги йилларда анча қисқаргани, айрим сиёсатчиларнинг ҳибсга олингани ёки фаолияти чекланганига эътибор қаратди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши навбатдаги президентлик сайловини 2027 йил 27 январда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Маълумот учун, Омурбек Сувоналиев аввал ички ишлар вазири, вилоят раҳбари ва Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимларида ишлаган бўлиб, 2011 йилда ҳам президентлик сайловида ўзини ўзи номзод сифатида кўрсатган эди. Амалдаги президент Садир Жапаров эса сайловда яна номзодини қўйишини билдириб, барча номзодлар учун тенг шароит яратишга ваъда берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!