Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
«Ўзенергоинспексия» ҳамда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида тадбиркор Т.Б.га тегишли корхона газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз улангани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 672 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!