Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизми жорий этилади.
Бу президентнинг 22 сентябрь куни имзоланган фармонида белгиланди. Унга кўра, 2026 йил декабргача компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Мазкур вазифага Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул этиб белгиланган.
Шунингдек, табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш ишлари жадаллаштирилади. Бу ҳудудларда иситиш учун электр энергиясидан фойдаланадиган истеъмолчилар учун имтиёзли тарифлар жорий этиш ҳамда энергия самарадор маиший техника харидини қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳалла мавжуд. Ушбу ҳудудлардаги иситиш тизимларини электр энергиясига ўтказиш учун зарур инфратузилма ва қўшимча электр қуввати ҳажми ҳам аниқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!