Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди-Саида Мирзиёева
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида ортда қолган йўл ва олдимизда турган якуний вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашдик.
Бу жараён биз учун шунчаки халқаро ташкилотга аъзо бўлиш эмас. Бу — иқтисодиётимизни янада очиш, тадбиркорларимиз учун янги имкониятлар яратиш ва Ўзбекистоннинг жаҳон савдосидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам.
Нгози Оконжо-Ивеала хонимнинг шу вақтгача кўрсатиб келаётган доимий қўллаб-қувватлаши ва экспертлик ёрдами биз учун жуда қадрли.
Йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик. Энди энг муҳими — суръатни пасайтирмасдан, қолган вазифаларни ҳам изчил амалга ошириб, бошланган ишни муносиб якунлаш.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!