Янги низомга мувофиқ, иш жойида бахтсиз ҳодиса юз берганда иш берувчи зудлик билан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаши ҳамда уни кечиктирмай шифохонага етказиши шарт. Шунингдек, ҳодиса ҳақида ваколатли органлар, касаба уюшмаси ва ходимнинг яқин қариндошлари зудлик билан хабардор қилиниши лозим.
Махсус комиссия воқеа жойига етиб келгунга қадар сех ёки бўлинма раҳбари иш жойи, ускуналар ва атрофдаги вазиятни ҳодиса содир бўлган пайтдагидек ўзгартирмаган ҳолда сақлаши керак. Жабрланган ходим ёки ҳодиса гувоҳлари содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида раҳбариятга дарҳол хабар беришлари лозим.
Белгиланган тартибга кўра, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ киши жароҳатланган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар, ўртача оғир ёки оғир жароҳатлар билан тугаган ҳамда ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисалар алоҳида махсус текширувдан ўтказилади.
Бироқ ходимнинг ўз жонига қасд қилиши, табиий ўлим, ўз саломатлигига қасддан зарар етказиши ёки жиноят содир этиш вақтида олинган жароҳатлар ушбу тартибда текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!