24-сентабр куни Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизидаги машғулоти вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва кучли шамол сабаб 17 нафар ҳарбий денгизга тушиб кетган.
Ҳозирча 12 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланган, 3 нафари қутқарилган. Яна 2 ҳарбийни қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда. Қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун ҳукумат комиссияси тузилган.
Қозоғистонда 25-сентабр умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!