$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Мирзиёев ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани ҳақида гапирди

16:42 / 11.03.2022

“Cotton Campaign” халқаро коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор бўлганини эълон қилганди. Президент ушбу қарорни “жуда катта имконият, янги бозорлар” деб баҳолади.

Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни санаб, “Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, 'Cotton Campaign' куни-кеча Ўзбекистонни 'қора рўйхати'дан чиқарди.

Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани. Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хомашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 миллиард долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади”, – дейди Президент. 

Шу боис хом ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:

- экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
- лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;
- рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;
- олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.

Бу ишлар мавжуд 22 та эркин иқтисодий зона ҳудудларида ташкил этилади. Мисол учун, Ургут эркин иқтисодий зонасида 440 гектар, Ангренда 430 гектар, Навоийда 240 гектар, Қўқонда 190 гектар, Чустда 120 гектар бўш майдонлар мавжуд.

Вилоят ҳокимларига ушбу тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни саноат зоналарига жойлаштириш топширилди. Жумладан:

- Ургутда озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари;
- Чустда тайёр кийим;
- Навоий ва Қўқонда маиший электротехника;
- Бўстонлиқда фармасевтика, Ангрен ва Чирчиқда маиший ва саноат кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарур.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига икки ҳафта муддатда янги экспорт бозорларига чиқаётган корхоналарга ажратилаётган субсидияларни кўпайтириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 24-октябрь куни хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёлнинг ўлими юзасидан қасддан одам ўлдириш …
10:00 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!