$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади

09:42 / 07.04.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашини ҳамда бандлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йил 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш ҳамда ёшларни жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида бугун муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни касбга ўргатиш ва сифатли таълим олишлари учун шароит яратиш ҳамда армияда китобхонликни оммалаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

Жумладан, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларга бир қатор имтиёз ҳамда кафолатлар берилиши назарда тутилмоқда.

Эндиликда муддатли ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий хизмат даврида олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилмоқда. Бу жараёнда аскарлар учун таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий қисмларда абитуриентларни тайёрлаш курслари ташкил этилиб, олийгоҳларнинг кириш имтиҳонларига тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Шартнома асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга эса фоизсиз имтиёзли кредитлар ажратилади. Энг муҳими, олий таълим муассасаларига қабул қилинган аскарлар ҳарбий факультетлар талабаларига тенглаштирилиб, ўқишни тамомлагандан сўнг уларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади.

Шу билан бирга, намунали хизмат ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида биринчи ўринни эгаллаган аскарларни тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.

Жорий этилаётган имтиёзлардан яна бири – аскарлар учун ҳарбий хизмат давомида “Битта аскар – битта касб” тамойили асосида 3-6 ойлик ўқув курслари ташкил этилиб, уларга давлат намунасидаги махсус сертификат берилади.

Муддатли ҳарбий хизматдан қайтиб, хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларнинг касб-ҳунарга ўқиш харажатлари ваучер асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

Давлат ташкилотларига ишга кириш истагини билдирган ёшларга эса Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида 10 фоизлик имтиёз баллари қўшиб берилади.

Йиғилишда ҳарбий хизматчиларни китобхонликка қизиқишини янада ошириш, бу борада уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

Хусусан, жорий йилдан бошлаб, ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида тўрт босқичли “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади.

Танловнинг биринчи босқичи ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида, иккинчи босқичи ҳарбий округ, бирлашма ва қўшилмаларда, учинчи босқичи Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идораларда ўтказилади. Якуний республика босқичида саралаш босқичларининг ғолиби бўлган ҳарбий хизматчилар ўзаро беллашади. Якуний босқичнинг 4 нафар ғолиби Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг бош соврини – замонавий электромобиль ҳамда диплом билан тақдирланади. Совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчилар пул мукофотлари ва дипломлар билан рағбатлантирилади.

Давлатимиз раҳбари таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади. Янги чора-тадбирлар юртимиз тараққиёти учун юқори билим, малака ва интеллектуал салоҳиятли ҳамда ватанпарвар кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда, шунингдек, мудофаа вазири мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини кучайтириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросининг бориши тўғрисида ахборот берди.



														
														13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026

														
														«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026

														
														Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026

														
														Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026

														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!