Наманган шаҳрида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи ходим 1 500 АҚШ доллари миқдоридаги порани олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Х.Д. хизмат хонасида қўлга олинган. У Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.О.га уй-жой қуриш учун ажратиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Х.Д. мазкур маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Қайд этилишича, у муқаддам судланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!