Саида Мирзиёева Наманганда юз берган фожиа юзасидан муносабат билдирди.
“Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди”, — деди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш масаласини кўриб чиқиш керак.
“Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган. Шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз”, — деди у.
Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилган. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади.
Шунингдек, бепарволиги билан ушбу жиноятга йўл очган ва болани асрай олмаган масъуллар ҳам жавобгарликка тортилиши таъкидланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!