Андижон туманида тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб юк машинаси светофорда тўхтаб турган бешта автомобиль билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 27-сентабр куни соат 14:45 ларда Андижон тумани «ЧЙМ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 334-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 1976-йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Газ-53» юк автомобили «Боғишамол» ҳудудидан «Аэропорт» йўналишида ҳаракатланган.
Маълум қилинишича, юк машинаси тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб оралиқ масофани сақлай олмаган. Натижада тартибга солинган чорраҳадаги светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган «Дамас», «Нехиа-2», «Матиз», «Спарк» ва «Лабо» автомобиллари билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган, автомобилларга техник шикаст етган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!