Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Дабида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда нутқ сўзлади.
У ўз нутқида дунёда юз бераётган инқирозлар бир минтақадан бошқасига тарқалаётгани, жиноятчилик шакллари эса ўзгариб бораётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, жиноятчилик чегараларни осон кесиб ўтмоқда ва янги технологиялардан фойдаланмоқда.
Саида Мирзиёева жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов масалалари инсон ҳаётидан йироқ, мавҳум тушунчаларга айланиб қолмаслиги кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, ушбу йўналишдаги ишлар ҳар бир инсон ҳаётида ўз аксини топиши лозим.
Нутқ давомида жиноятчилик оқибатида зарар кўраётган инсонлар, жумладан, интернетдаги эксплуатацияга учраётган болалар ва зўравонликдан азият чекаётган аёллар масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!