Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.
Жамоамиз Украина билан сўнгги турдаги учрашув якунланишидан олдин чемпионликни математик жиҳатдан кафолатлади. Бунга Ҳиндистоннинг Венгрия билан 2:2 ҳисобидаги дуранги сабаб бўлди. Ўзбекистон 10 турдан сўнг 18 очко билан Ҳиндистондан бир очко олдинда эди.
Ўзбекистон дастлабки 7 турда кетма-кет ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи баҳсларда Ҳиндистон 2,5:1,5, Хитой эса 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. 8-турда Германия ғалабали серияни тўхтатган бўлса-да, жамоамиз кейинги турларда АҚШ ва Арманистон устидан ишончли ғалабаларни қайд этди.
🇺🇿 Ўзбекистон таркиби:
Жавоҳир Синдоров
Нодирбек Абдусатторов
Нодирбек Ёқуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Муҳиддин Мадаминов
Жамоа сардори — собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов.
Ўзбекистоннинг сўнгги уч Шахмат олимпиадасидаги натижаси:
🥇 2022, Ченнай — ОЛТИН
🥉 2024, Будапешт — БРОНЗА
🥇 2026, Самарқанд — ОЛТИН
Шу тариқа Ўзбекистон кетма-кет учта Шахмат олимпиадасида медаль қўлга киритди ва тўрт йил ичида иккинчи бор Open бўлимида жаҳон чемпионига айланди.
Энг муҳими, бу сафарги тарихий ғалаба ўзимизда — Самарқанд шаҳрида қўлга киритилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!