Ўзбекистон 2031 йилда Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича навбатдаги конгрессга мезбонлик қилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.
Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, Абу-Дабида ўтказилган 15-конгрессда дунёнинг турли мамлакатларидан қарийб 5 минг нафар вакил иштирок этган. Тадбирда трансмиллий жиноятчилик, терроризм, наркотрафик, коррупция ва экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, болаларни ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.
Конгресс доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашган. Учрашувда БМТнинг мазкур тузилмаси билан ҳамкорлик ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.
Барча иштирокчи давлатлар навбатдаги конгрессни Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Мазкур қарор якуний декларацияда ҳам ўз аксини топган. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, 2031 йилгача конгрессни ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!