Тошкент халқаро аэропортида умумий қиймати 227 миллион сўм бўлган 14 та иПҳоне смартфонини декларацияда кўрсатмасдан олиб киришга уринган уч нафар йўловчи аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 20–22-сентабр кунлари Дубайдан учиб келган йўловчилар 8 та янги иПҳоне 18 ва 6 та иПҳоне 17 смартфонини олиб киришга уринган. Қурилмалар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ҳам, йўловчи божхона декларатсиясида ҳам кўрсатилмаган.
Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар ўз эҳтиёжи учун иккитагача мобил қурилма олиб кириши мумкин. Уларнинг қиймати божсиз олиб кириш меъёридан ошса, ошган қисмига 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади. Четдан олиб кирилаётган мобил қурилмалар йўловчи божхона декларатсиясида кўрсатилиши шарт. Декларатсия қурилмани УзИМЕИ тизимида рўйхатдан ўтказиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади.
Божхона қўмитаси маълумотига кўра, декларацияда кўрсатилмаган телефонлар учун уларнинг тўлиқ қийматидан 30 фоиз тўлов ундирилади. «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан йил бошидан буён умумий қиймати 7,8 миллиард сўмлик 162 та мобил қурилманинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!