$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссияси ташкил этилди

19:48 / 03.02.2022

2022 йил 4 феврал куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 16-18 декабр кунлари Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқич бўлганини ҳамда ҳамкорликни стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиққанини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг ташрифи якунларига кўра туб бурилиш ясайдиган кенг кўламли келишувларга эришилганига урғу берилди.

Жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармасевтика, геология, IT-технология, “яшил” энергетика каби соҳаларда қиймати 5 млрд. доллардан ортиқ бўлган инвестисия ва молиявий битимларнинг катта пакети имзоланди.
Ташриф чоғида халқ дипломатиясининг муҳим элементи сифатида парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат ташрифи якунлари бўйича Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 28-декабрдаги 67-сон қарори қабул қилинди, унда амалий ҳаракатларнинг учта режаси (“йўл хариталари”) назарда тутилди.

Муҳокамалар доирасида сенаторлар олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатиш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат комиссиясини тузиш ташаббуси таклиф этилди.

Хусусан, қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, Жанубий Корея молия институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш, Жанубий Корея билан амалга ошириш режалаштирилган инвестиция лойиҳалари бўйича вазирлик ва идораларнинг таклифларини кўриб чиқиш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш мазкур тузилманинг асосий вазифалари бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Сенаторлар, шунингдек, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун майдон яратилиши мамлакатлар ўртасидаги келишувлар асосида қўйилган вазифалар ижроси юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш имконини беришини ҳам қайд этишди.

Муҳокама якунлари бўйича Сенат қарори қабул қилинди. Унга кўра сенаторлар ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар, компаниялар ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари киритилган Комиссиянинг Низоми ҳамда шахсий таркиби тасдиқланди.


Бу ҳам қизиқ

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди.
12:51 / 03.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!