Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунингдек, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқароларига ҳам тааллуқли. Якуний қарор 9 ноябрь куни кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, таклиф Таиланднинг туризм сиёсатини кенгайтириш ва хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган.
Ҳозирча визасиз режимни жорий этиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Агар таклиф маъқулланса, Ўзбекистон фуқаролари Таиландга 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!