$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

“Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

14:06 / 15.03.2024

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилади. Бу ҳақда “UzА” хабар берди.

Асосий мукофотлар

1 та Бош миллий мукофот

Телевидение йўналиши бўйича:
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

Радио йўналиши бўйича:
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

Босма нашрлар йўналиши бўйича:
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

Интернет нашрлари йўналиши бўйича:
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).

Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади. Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади.

Танлов ғолиб ва совриндорларига:

Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади. Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сонини, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.

“2023 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:

муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);

муаллифнинг паспорт ёки ID-карта нусхаси, телефон рақами.

Жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки ID-карта нусхаси.

Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 5 апрелига қадар қабул қилинади.

Матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (pdf форматда);

Интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссылкаси) кўрсатилган ҳолда;

телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);
радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

Рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 99-466-10-25 рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграмига юборилиши сўралади.


Бу ҳам қизиқ

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026
Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 русумли автомобиль йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юб…
09:50 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак 28 кун д…
09:30 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!