$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

2023 йилда Ўзбекистонда “ЕИ – Марказий Осиё” биринчи туризм форумини ўтказишни таклиф қилинди

14:59 / 28.10.2022

2022 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши Президенти Шарл Мишел учрашув ўтказдилар.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган музокаралар чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Шарл Мишел кейинги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани ва кенг кўламли тус олганини тасдиқладилар.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлаш ва уларни янада чуқурлаштириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олинди.

Икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик учун яратилган қўшма механизмлар сермаҳсул ишлаётгани ижобий баҳоланди. Уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлик билдирилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очадиган, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва инсон капитали йўналишларидаги масалаларнинг кенг доираси бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим дастлабки босқичда имзоланганини олқишладилар.

Президентлар ушбу муҳим ҳужжат имкон қадар тез фурсатда имзоланиши ва ратификация қилинишига умид билдирдилар.

Томонлар халқаро ишларда ва икки томонлама муносабатларда БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф қилинган нормаларига қатъий риоя қилишларини, ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро англашув ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойиллари асосида қўллаб-қувватлашлари ва ривожлантиришларини таъкидладилар.

Евроиттифоқ томони Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини, улар барқарор бўлиши ва ортга қайтмаслигига умид билдирди.

Президентлар инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги соҳасидаги конструктив мулоқот ва фаол ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Ўзбекистон ва ЕИнинг бу борадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам кўмаклашишга томонлар қатъий интиладилар.

Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибори ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади ҳамда ЙИ ушбу соҳалардаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмакни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўлиқ ҳурмат қилиш муҳимлигини қайд этди.

ЕИ компанияларидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар, энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юксак стандартларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Ўзбекистон билан Евроиттифоқ ўртасида иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини олқишладилар.

Томонлар ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси бажарилишини жадаллаштириш мақсадида биргаликда чора кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон томони конференцияда ҳамкорликнинг устувор соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинишини таклиф этишга тайёр.

Барқарор транспорт йўлакларини яратиш, шу жумладан Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш ўзаро савдони кўпайтириш учун тизимли омил сифатида белгиланди.

Президентлар портларнинг қувватларини кенгайтириш, паром ва темир йўл паркларини кенгайтириш, божхона тартиб-таомилларини уйғунлаштириш, юклар билан ишлаш ва чегаралардан ўтиш учун рақамли ечимларни жорий қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш ЙИнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси мақсад ва вазифаларига тўлиқ мосдир.

Ўзбекистон томони ўзаро боғлиқликни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон томони хорижий, шу жумладан ЕИ компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган ЙИнинг молиявий-техник кўмагига доир кўп йиллик индикатив дастури тасдиқлангани ва амалга оширилиши бошланганини олқишладилар.

Улар рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт, энергетик самарадорлик ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салмоқли салоҳиятдан фойдаланиш, шу жумладан Европанинг илғор тажрибасини жорий қилиш ва ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Ўзбекистоннинг сув-экология масалалари, шу жумладан БМТнинг Оробўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасини ташкил этиш борасидаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Евроиттифоққа миннатдорлик билдирилди. Унинг фаолиятини давом эттириш муҳимлиги борасида томонларнинг фикри якдил.

Таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни, шу жумладан “Eramus+” ва “Horizon Europe” дастурлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди. Томонлар касбий таълим бўйича “DARYA” биринчи минтақавий лойиҳанинг амалга оширилишини олқишладилар.

Ўзбекистон томони 2023-йилда Ўзбекистонда “ЕИ – Марказий Осиё” биринчи туризм форумини ўтказишни таклиф қилди.

Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Марказий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, Афғонистоннинг минтақавий ва халқаро хавфсизликка сурункали таҳдидлар манбаига айланишига йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилди.

Қиш даврида яқинлашиб келаётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш, жумладан, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш хавотир уйғотаётган биринчи галдаги масала сифатида қайд этди.

Томонларнинг ўзаро мажбуриятларини бажариш алгоритмини тезда келишиш мақсадида Ўзбекистон томони ўзининг Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар олиб бориш учун халқаро гуруҳ тузиш ташаббусини алоҳида қайд этди.

Узоқ муддатли барқарорликка эришиш учун Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи ҳамда инсон, шу жумладан хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш зарурлиги юзасидан муштарак фикрлар билдирилди.

Якунда Президентлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотни ва шерикликликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Марказий Осиёни тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш мақсадида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига риоя қилиш принциплари асосида минтақавий кооперация ва ўзаро боғлиқликни янада кенгайтиришга кўмаклашишга интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, экстремистик,…
09:39 / 04.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эрон давлат телевидениеси мамлакатга ядровий зарба берилган тақдирда фуқаролар қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида махсус…
09:43 / 04.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!