Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2026-йил 1-октябрь ҳолатига 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида қайд этилган — 4 миллион 462 минг 783 киши. Фарғона вилоятида 4 миллион 293 минг 1 киши, Тошкент вилоятида 3 миллион 799 минг 43 киши, Қашқадарё вилоятида эса 3 миллион 746 минг 228 киши истиқомат қилади.
Шунингдек, Андижон вилоятида 3 миллион 574 минг 464 киши, Тошкент шаҳрида 3 миллион 278 минг 512 киши, Наманган вилоятида 3 миллион 190 минг 767 киши ва Сурхондарё вилоятида 3 миллион 30 минг 30 киши яшайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг доимий аҳолиси 2 миллион 166 минг 44 кишини, Хоразм вилоятиники 2 миллион 162 минг 68 кишини, Бухоро вилоятиники 2 миллион 125 минг 129 кишини ташкил этади. Жиззах вилоятида 1 миллион 545 минг 176 киши, Навоий вилоятида 1 миллион 196 минг 559 киши, Сирдарё вилоятида эса 965 минг 421 киши истиқомат қилади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотида аҳоли сонини ҳисоблашда рўйхатга олиш натижалари ҳам инобатга олингани таъкидланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!