18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов учрашувда гол уриб, голли узатмани ҳам амалга оширди.
Шомуродов 9-дақиқада жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Учрашувнинг 66-дақиқасида Сердар Дурсун ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада эса Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Юсуф Гюнеш ғалаба голини урди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи майдонда тўлиқ ҳаракат қилиб, жамоасининг иккала голида ҳам бевосита иштирок этди. “Истанбул Башакшеҳир” сафидаги яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев эса учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.
Саккизинчи турдан сўнг “Галатасарой” 19 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Истанбул Башакшеҳир” эса 11 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!