Тошкентнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг ичимлик суви аппаратларидан пул ўғирлаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Текширув давомида жиноятларда гумонланган олти нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, улар қўлга олинган. Уларнинг 2004, 2007, 2008, 2010 ва 2011 йилларда туғилгани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. Тергов якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!