$
11853.55 UZS
6.39
141.86 UZS
0.42
13869.84 UZS
26.43
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошди

14:18 / 17.11.2025

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Мирзиёев давлат ташрифини асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлигининг ёрқин ифодаси сифатида баҳолади.

Музокараларда савдо, транспорт, энергетика, сув хўжалиги каби тармоқларда амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари тилга олинди. Президент Мирзиёев сўнгги йиллар давомида олинган барча ютуқларда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг улкан ҳиссасини ҳам алоҳида қайд этди.

Ундан ташқари, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайиб, 1 миллиард доллардан ошгани маълум қилинди. Мамлакатлар маҳсулот турларини кенгайтириш ва эркин савдо имкониятларидан фойдаланиш орқали бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасининг ишга туширилиши ҳам товар айирбошлашни кўпайтиришга хизмат қилади. Ушбу тажрибани бошқа манзилларда, биринчи навбатда, “Олот-Фараб” ҳудудида қўллаш бўйича келишувга эришилди.

Саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида қурилиш материаллари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа талаб юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларга бизнесни фаол жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Энергетика соҳасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Янада кенгроқ лойиҳаларга ўтиш, шу жумладан, истиқболли конларни биргаликда ўзлаштиришга келишиб олинди.

Транспорт соҳаси икки мамлакат иқтисодиётларини боғлайдиган муҳим бўғин ҳисобланади. Юк ташиш ҳажми ўсиб бормоқда, божхона-логистика тартиблари соддалаштирилмоқда. Томонлар Туркманбоши портини биргаликда ривожлантириш ва пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклашга келишиб олдилар.

Эришилган келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун йил охиригача Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилади.

Етакчилар гуманитар соҳа кўп қиррали алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори эканлигига урғу бердилар. Урганч ва Тошкентда Туркманистон маданияти кунлари ва туркман фильмлари намойишлари муваффақиятли ўтказилганини таъкидладилар.

Ҳамкорлик суръатини сақлаб қолиш учун томонлар ўзаро концертлар ва театрларнинг ижодий сафарларини мунтазам равишда ўтказиш, Хивада Ёшлар форумини ташкил этиш ва биргаликда фильмлар ишлаб чиқариш амалиётини давом эттиришга келишиб олдилар.

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани борасидаги алмашинувлар фаоллашади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари эришилган барча келишувларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан масъулларга топшириқ бердилар.



														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

25 август куни Ўзбекистон ҳудудларида асосан бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
17:28 / 24.08.2026

														
														Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026

														
														“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амал…
10:20 / 24.08.2026

														
														Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобил — Лабо, Лаcетти ва Траcкер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир б…
10:00 / 24.08.2026

														
														ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок АҚШ ҳукуматига болаларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш талабларини бузгани ҳақидаги ишни якунлаш учун 400 милли…
09:54 / 24.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари "Охун Гузар" шоурумига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари "Охун Гузар" шоурумига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари пойтахтимиздаги “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар.
09:19 / 24.08.2026

														
														Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026

														
														Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026

														
														«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Президент Илҳом Алиев: "Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал…
22:19 / 21.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 23-август куни Қурултой депутатлари сайловида уйидан туриб овоз берди.…
09:46 / 24.08.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ички ишлар бўлими ходими маҳаллий фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани ҳақида хабар …
12:00 / 22.08.2026
«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026
Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026
Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026
FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Аргентина терма жамоасининг уч нафар футболчисига нисбатан …
11:36 / 22.08.2026
Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқ…
11:21 / 22.08.2026
Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!