Прогнозларга кўра, ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда. Синоптиклар экологик вазиятнинг ёмонлашишини айнан ёғингарчиликдан кейин ҳарорат ошиши билан боғлиқ инверсион жараёнлар кучайиши билан изоҳламоқда.
Ушбу жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлиб, эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда.
Республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳарорати ҳамда инверсия жараёни дастлабки прогнозларга кўра мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!