ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс қўлга олинди.
Холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида умумий баҳоси 1 млрд 320 млн сўмни ташкил этувчи 9 542 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Таъкидлаш жоиз, “Зардекс” дори воситаси таркибида бўлган “прегабалин” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва унинг эркин муомаласи чекланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!