$
12017.70 UZS
15.6
₽
146.39 UZS
0.37
€
13179.81 UZS
13.51
31° Кечаси 18°

Қандай маҳсулотлар вазн йўқотишга ёрдам беради?

20:37 / 18.04.2022

Агар сиз калория миқдорини назорат қилмасангиз, ҳар қандай маҳсулот истеъмоли ортиқча вазн йиғишга сабаб бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, истеъмол қилган маҳсулотлар берган калорияни сарфлашга улгурмаслик семизликка олиб келади. Шу билан бирга, парҳез самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган маҳсулотлар мавжуд.

1. Қовурилган балиқ 

Балиқ нафақат гўштга қараганда камроқ калория, балки юрак ва мия саломатлиги учун фойдали бўлган “омега-3” кўп тўйинмаган кислоталарни ўз ичига олади ҳамда вазн йўқотиш учун қулай гормонал муҳит яратади.

Қовурилган балиқ истеъмол қилиш қондан глюкозани тозалайдиган гормон – инсулинга сезгирликни ошириши мумкин. Бу, ўз навбатида, қўшимча вазн олиш, метаболик синдром ва энергия алмашинуви бузилишининг хавфини камайтиради. 

Продукты для похудения: жирная рыба

Бундан ташқари, қизил икра, селд балиғи ва сардаляларни истеъмол қилиш яллиғланишни камайтирадиган ва қорин бўшлиғида вазн йўқотишига ёрдам берувчи гормон – адипонектин даражасини оширади.

Илмий тадқиқотнинг мета-таҳлили шуни кўрсатадики, қовурилган балиқ қабул қилиш хоҳ диета билан, хоҳ диетасиз бел атрофидаги семиришни камайтиришга ёрдам беради.

Баъзи гўштли овқатларни балиқ билан алмаштиришга ҳаракат қилинг – ва сиз нафақат диетанинг калория миқдорини камайтирасиз, балки соғлиқ учун қўшимча фойда ҳам оласиз.

2. Чили қалампири

Чили қалампири таркибида капсаицин мавжуд бўлиб, у овқатдан кейин тўйиш ҳиссини узайтиради. Шунингдек, у озиқ-овқат билан боғлиқ термогенезни, озуқа моддаларини ҳазм қилиш ва сўриш учун тананинг энергия сарфини ошириши мумкин.

Иккита мета-таҳлил натижасиша кўра, танага капсаицин қўшилиши 4-12 ҳафта ичида вазн йўқотишни таъминлайди ва диетасиз ҳам тахминан 0,5 кг йўқотишга ёрдам беради.

Продукты для похудения: перец чили

Бундан ташқари, аччиқ қалампир истеъмоли қисқа муддатда семириш эҳтимолини камайтиради.

Шундай қилиб, агар сиз аччиқни ёқтирсангиз, ҳар қандай таомга чили қўшинг. Албатта, овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келмаслик учун ўртача миқдор тавсия қилинади.

3. Қора шоколад

Камида 70 фоиз какао таркибига эга шоколад организмдаги оксидловчи стресс ва яллиғланиш билан курашишга ёрдам берадиган антиоксидантлар, табиий бирикмалар кўплиги туфайли тавсия этилади.

Бундан ташқари, аччиқ “плитка”лар танамизнинг асосий харажати бўлган дам олиш учун энергия сарфини ошириши мумкин.

Кичик тажрибада аёллар икки гуруҳга бўлинган. Баъзиларига кунига 20 грамм қора шоколад, бошқаларига эса калория бўйича худди шундай миқдорда сутли шоколад берилган. Иштирокчиларнинг энергия сарфини ўлчаб, тадқиқотчилар юқори фоизли какао бўлган ширинлик дам олиш учун энергия сарфини 9,6 фоизга оширади деган хулосага келган.

Бошқа бир тадқиқотда, кекса аёллар эрталаб ёки кечқурун 100 грамм шоколад истеъмол қилган, қолган вақтда эса улар хоҳлаганча овқатланган.

Шоколаднинг юқори калорияли таркибига (542 ккал) қарамай, иштирокчилар тажрибанинг 28 кунида ортиқча вазнга эга бўлишмади. Уларнинг иштаҳаси ва ширинликларга бўлган иштиёқи камайди ва кун давомида ёғ тўпланишига ёрдам берувчи стресс гормони – кортизол камайиши кузатилди.

Қора шоколадни ҳатто паст карбонгидратли диетада ҳам истеъмол қилиш мумкин. Шундай қилиб, бир тажрибада одамлар таркибида 81 фоиз какао бўлган 42 грамм маҳсулот истеъмол қилиб, аввалгисига қараганда 10 фоиз кўпроқ вазн йўқотган. Бундан ташқари, тажриба тугаганидан кейин ҳам уларда қўшимча вазнга эга бўлиш ҳолати кузатилмаган.

4. Киви

Киви таркибида олма, апелсин, банан, қулупнай ва кўкатларга қараганда “С”, “Е”, “К” витаминлари кўпроқ мавжуд.

Киви антиоксидантларнинг бой манбаи сифатида танани оксидловчи стресс ва яллиғланишдан ҳимоя қилади, иммунитетни қўллаб-қувватлайди ва вазн йўқотишга ёрдам беради.

Тадқиқотларнинг бирида, “С” витамини етарли бўлган одамлар жисмоний фаоллик пайтида ушбу антиоксидант этишмаслигидан азият чекадиганларга қараганда 30 фоиз кўпроқ ёғдан қутулишади.

Ширин ва нордон мева сизга бошқа йўл билан вазн йиғишга ёрдам беради – уйқуга таъсири орқали. Тунги дам олишнинг етарли даражада бўлмаслиги вазн олиш хавфини оширади, парҳезлар самарадорлигини пасайтиради ва қориндаги ёғларнинг тўпланишига ҳисса қўшади. Бироқ киви вазиятни тўғирлаши мумкин.

Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, бир ой давомида ётишдан бир соат олдин иккита мева истеъмол қилиш уйқу давомийлигини 13,4 фоизга оширади, ухлаб қолиш вақтини қисқартиради ва тунги уйғонишлар сонини камайтиради.

5. Йогурт

Йогурт таркибида тахминан 2,7 фоиз сут оқсили, 15 фоиздан кам ёғ ва ичак саломатлиги учун фойдали бўлган сут кислотаси бактериялари “Бифидобаcтериум лаcтис” ва “Лаcтобаcиллус аcидопхилус” мавжуд.

Тадқиқотларга кўра, йогуртни кўпроқ истеъмол қилган одамларда тана массаси индекси, бел атрофи ва танадаги ёғ миқдори пастроқ бўлиб, вақт ўтиши билан вазнни сақлашда яхши самара беради. Бундан ташқари, ушбу маҳсулот вазн йўқотиш натижаларини яхшилаши мумкин. 

Саломатлигингизга эътиборли бўлинг. Чунки ҳаёт бир марта берилади.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан …
16:32 / 27.11.2026
Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама роликлари овозининг теледастурларга нисбатан баландлиги юзасидан томошабинлардан м…
11:20 / 28.11.2026
“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Xabardor.uz” томонидан “Imarat Development” номи билан танилган қурилиш лойиҳаларини реклама қилган блогерлар ва таниқли ша…
19:25 / 26.11.2026
Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий …
16:56 / 27.11.2026
Шахмат тожи учун курашнинг 3-турида ҳам муроса кўчаси танланди

Шахмат тожи учун курашнинг 3-турида ҳам муроса кўчаси танланди

Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионлиги в…
08:30 / 27.11.2026
“Қотилни дўст деб бўлмайди” — Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги баёнотини танқид қилди

“Қотилни дўст деб бўлмайди” — Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги баёнотини танқид қилди

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинни “дўстим” деб аташ…
09:25 / 28.11.2026
ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ юқори мартабали ходимлари иштирокидаги жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ДХХ ра…
12:44 / 28.11.2026
Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинаётган эркакка нисбатан жиноят …
15:03 / 26.11.2026
“Hayron qoldim”. Sindorov Gukeşning kutilmagan öyiniga munosabat bildirdi.

“Hayron qoldim”. Sindorov Gukeşning kutilmagan öyiniga munosabat bildirdi.

Özbekistonlik grossmeyster Javohir Sindorov şaxmat böyiça jahon çempionligi uçun bahsning uçinçi partiyasida raqibi Gukeş Do…
16:19 / 27.11.2026
“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йў…
11:50 / 27.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!