Россияда содир бўлган ЙТҲ юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ахборот берди.
2024 йил 1 сентябрь куни М-12 “Восток” федерал автомагистралида Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. Шунингдек, 3 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан Нижний Новгород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!