12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот котиби Ғуломжон Самадов ушбу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, парламент қуйи палатасида муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси аҳоли ва тадбиркорлар учун қўшимча молиявий юклама яратишни назарда тутмайди.
Аксинча, ҳужжатда жамоат яйловларини бепул ажратиш ва аҳолининг улардан текин фойдаланиш тартибларини белгилаш кўзда тутилган.
Шу тариқа, ўт ўриш учун чипта сотиб олиш ёки пул тўлаш жорий этилаётгани ҳақидаги хабарлар расмийлар томонидан рад этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!