$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

09:47 / 23.09.2026

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Зеленскийнинг айтишича, Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ва янги воситалар билан таъминлаш масаласида иттифоқчилари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.

«Ҳозир Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари бор», — деб ёзди Украина президенти.

У Украина аҳолиси ҳар куни ракета ва дронлар ҳужуми хавфи остида яшаётганини таъкидлаб, Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокама қилиш мумкин эмаслигини билдирди.

Россия қўшинлари сўнгги вақтларда Украина ҳудудига дрон ва ракеталар орқали кенг кўламли зарбалар бермоқда. Киев маълумотларига кўра, ҳужумлар нафақат тунги вақтда, балки кундузи ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Россия сўнгги ойларда реактив двигателли дронлардан ҳам фойдалана бошлаган. Украина томонининг таъкидлашича, бундай қурилмалар ҳаво мудофааси учун қўшимча хавф туғдирмоқда.

Зеленский Нью-Йоркда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан ҳам учрашиб, Россия–Украина урушига барҳам бериш масаласини муҳокама қилган. Томонлар, жумладан, энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилган.

Reuters маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятида секин илгарилаётган бўлса-да, фронт чизиғида бир неча ойдан бери катта ўзгаришлар кузатилмаган. Украина эса Россия ҳудудидаги, жумладан, нефть саноати объектларига зарбалар бермоқда.

Зеленский, шунингдек, The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин урушда ғалаба қозонаётгани ҳам, мағлуб бўлаётгани ҳам йўқ, деган фикрни билдирган.

Украина президентининг таъкидлашича, Путин ҳозирча урушни тўхтатиш зарур, деган хулосага келмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбий раҳбарияти Россия ҳужумларига жавобан узоқ масофага ҳаракат қилувчи қуроллардан фойдаланиш бўйича янги операцияларни келишиб олганини маълум қилган эди.


Сиёсат


														
														Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026

														
														Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни қиш давомида ҳам давом эттиришни кўзламоқда. Бу ҳақда T…
09:38 / 19.11.2026

														
														Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026

														
														Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!