$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги трансформация жараёнларини кўриб чиқди

20:58 / 22.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда авиация хизматлари бозорида хусусий секторга кенг йўл очилди. Авиакомпаниялар сони 15 тага, жумладан, хусусийлари 10 тага етди. Ўтган йилнинг ўзида 28 та янги самолёт олиб келинди. Буларнинг натижасида охирги етти йилда рейслар 2 баробар кўпайган. Самарқанд аеропорти хусусий шерикликка берилгани ҳисобига йўловчи оқими 4 карра ошиб, 1 миллионга етган.

Шунга қарамасдан, ўтган йили авиация хизматлари ҳажми бор-йўғи 11,6 фоиз ўсган. Мамлакатимиз стратегиясида 2030 йилга қадар авиақатновлар сонини 4 карра ошириш режалаштирилган. Унга эришиш учун соҳада йиллик ўсиш суръатлари 20 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Бу инфратузилма, бошқарув, нарх ва сифат борасида тизимли ишларни талаб этади. Юртимизда авиа чипталар нархи нисбатан қиммат. Ҳам ҳудудий, ҳам хорижий рейслар сони талабга қараганда кам. Парвозларнинг асосий қисми ҳалигача Тошкент ва Самарқанд аеропортларига тўғри келади. Аеропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятлари чекланган, қўшимча хизматлардан даромад жами тушумнинг бор-йўғи 7 фоизини ташкил қилади. Тошкент, Навоий, Наманган аеропортлари транзит салоҳияти тўлиқ ишга солинмаяпти.

Тақдимотда “Узбекистан Аирwайс” ва “Узбекистан Аиррортс” акциядорлик жамиятларида трансформация жараёнларини тезлаштириш, хизмат турлари ва даромадни кўпайтириш бўйича жорий йилги режалар баён қилинди.

Хусусан, миллий авиакомпанияга халқаро кредит рейтингини олиб, уни “ИПО”га чиқариш жараёни бошланади. Бухоро, Наманган, Урганч ва Андижон аеропортлари хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилинади. Жорий йилда рейслар сони 20 фоизга оширилади.

Соҳада харажатларни 20 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади. Ёқилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвозлар маршрутини танлаш орқали ёқилғи сарфи сезиларли камайтирилади. Фойдаланилмаётган ва даромад келтирмаётган активлар сотувга чиқарилади.

Мутасаддиларга харажатларни қисқартириш дастурини тасдиқлаб, хизматлар рақобатдошлигини ошириш, хусусий шериклик лойиҳаларини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди. Аеропортларда қўшимча хизматларни кўпайтириш, Навоий аеропортида самолётларга техник хизмат кўрсатишни ривожлантириб, унинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат авиакомпанияларига хорижий малакали мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалалари ҳам айтиб ўтилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!