"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чиқарилган ҳукмга кўра, улар бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд қарорига мувофиқ, Фазлиддинхон Меҳмонов товламачилик, фирибгарлик ва қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбдор деб топилиб, 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Блогер Азиз Ғоипназаров эса товламачилик жинояти учун 10 йил 1 ой муддатга қамалди.
Қайд этилишича, ҳар икки маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Шунингдек, Фазлиддинхон Меҳмоновдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!