“11 февралга ўтар кечаси бортида юртдошларимиз бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди”, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.
Чет эл давлатлари билан дипломатик алоқаларнинг кенгайгани самараси ўлароқ тегишли идоралар билан ҳамкорликда Швециядан ўзбекистонликлар чартер рейс орқали ватанга қайтарилди. 11 февралга ўтар кечаси бортида 21 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари аввал Швецияга белгиланган тартиб-қоидани бузган ҳолда кириб, кейин мамлакат ҳудудида миграция қонунчилиги талабларига риоя этмасдан юрган.
Парвозни ташкил этиш Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижасида амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!