$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Собиқ Спорт вазирлигининг мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

13:01 / 14.01.2023

Собиқ Спорт вазирлигининг мансабдор шахсларига жиноий иш қўзғатилди

Антикоррупция агентлиги ўрганишлар бўйича тўпланган ҳужжатларни қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўлланган мурожаат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро М.Д. йўллаган мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилган ва қуйидагилар маълум қилинган.

Қайд этилишича, мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Педилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334 миллион сўм, 20 680 евро ва 1500 доллар ажратилган. Бироқ ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 доллар миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз льюкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 миллиард сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 миллиард сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган.


Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Унда жаҳон меҳнат бозоридаги ўзгари…
11:32 / 02.11.2026
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026
Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавк…
11:54 / 02.11.2026
Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунинг …
12:21 / 02.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!