$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

SOS: Организм томонидан сизга юборилаётган кўз илғамас "сигналлар"

12:20 / 29.11.2022

Иш ёки ўқишдаги муаммолар, пул етишмаслиги, севган инсонингизга боғлиқ ташвишларнинг барчаси стресс ва ёмон кайфиятга сабаб бўлиши мумкин. Қисқа муддатли стресс ҳолати танангизга зиён етказмаслиги аниқ. Аммо мунтазам равишда тушкунлик кайфиятида юрсангиз, бу умумий ҳолатингизга таъсир этмасдан қолмайди ва танангиз онгингизга ёрдам сўраб цингаллар юборади. Хўш, ушбу сигналларнинг нимадан иборат эканлигини қандай тушунса бўлади?

Саломатлик билан боғлиқ ушбу жараённи ўз вақтида аниқлаш учун нима қилиш керак? Бизнинг ушбу мақоламиз орқали айнан шу белгилар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

1. Иштаҳангиз ўзгарди

Тасодифан ҳаддан ташқари кўп миқдордаги таомни истеъмол қилишга мойиллик сезсангиз ёки аксинча сизда бутунлай иштаҳа йўқолиши ҳолати кузатилса, тушунингки, жисмоний ва руҳий саломатингиз анча ўзгарган. Сизда чуқур тушкунлик ҳолати кузатилмоқда. Клиник руҳшунос, доктор Дебори Автоннинг айтишича, инсонлар стресс вақтида бутунлай иштаҳадан қолиши ёки аксинча кўпроқ овқат истеъмол қилишга тушиб кетиши мумкин.

Нима учун стрессдаги одамларда иштаҳа билан боғлиқ ўзгаришлар юзага келишини биласизми? Сабаби стресс ҳолатининг ўзи ҳам иштаҳага босим туширади. Бунинг асосий сабабчиси гормонлардир. Гап шундаки, мазкур гормонлар овқат ҳазм қилиш тизими ва миядаги очлик марказига жиддий таъсир кўрсатади. Стресс қанчалар кучли бўлса, уларнинг миқдори ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Фойдали маслаҳат: Агар иштаҳангиз йўқолган бўлса, ўзингиз учун мазали смузи тайёрлаб, уни истеъмол қилинг.

2. Кайфиятингиз жуда тез ўзгаради

Бирор сабаб билан кайфиятнинг саноқли дақиқалар ичида ўзгариши унчалик ҳам қўрқинчли ҳодиса эмас. Аммо кайфиятингиз ўз-ўзидан, айтарли сабабсиз ўзгараверса бунинг сабабчиси гормонлар ва руҳий саломатликка доир муаммолар бўлади. Бордию шунда ҳам ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратмасангиз, кун давомида сувга тушган мушукдек юришни давом эттирсангиз, жуда катта хато қиласиз. Сабаби ушбу муаммо ўз вақтида ҳал қилинмаса, тез орада бутун ҳаётингизга таъсир кўрсатади. Оқибатда дўстлар билан мулоқот қилиш, иш, ўқиш нари турсин, тонг пайтида тўшакдан бош кўтариш ҳам сиз учун оғир машаққатга айланади.

Айрим инсонлар эса бу каби ҳолатларда мураккаб ишларни бажариш, хавфли нарсаларни синаб кўришга мойиллик сезадилар, айрим ҳолатларда ўзларига жисмоний зарар етказишлари ҳам мумкин. Кайфиятингиз ҳақида жиддий қайғуриш керак, бунинг учун профессионал руҳшуносга мурожаат қилинг. Қабулнинг ўта қиммат эканлиги, вақтингиз йўқлигини айтиб баҳона қилишга шошилманг.

Бу борада замонавий интернет имкониятлари сизга ёрдам бериши мумкин. Озроқ пул эвазига тажрибали терапевтдан онлайн тарзда бўлса ҳам маслаҳат олинг, улар дунёнинг исталган бурчагидан туриб ҳолатингизни муҳокама қилиши ва сутканинг 24 соатида ёрдамга шай туриши мумкин.

Ўзингиздан пул қизғанманг, ахир эмоционал саломатингиз маълум бир суммадан анчагина қимматроқку!

3. Хотирангиз суст, ҳаёлларингиз тарқоқ бўлиб қолган

Стресс жараёни кундалик ҳаётда қандай таъсир кўрсатишини биласизми? Стресс маълум субстанцияларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, уларни мияга юборади, бу эса мия фаолиятида муҳим ўрин тутадиган фойдали кимёвий моддаларнинг ҳалок бўлишига олиб келади.

Агар стол устида кўриниб турган кўзойнакни топишга қийналсангиз, уйингиздаги нарсалар ўрнини унута бошласангиз, хонангизда тартибсизлик юзага келган бўлса айб стресс гормонларига тўнкайверинг. Буюмлар тартибсизлиги ўз навбатида кучлироқ стрессни келтириб чиқаради. Бу эса руҳий ҳолатингизнинг баттар ёмонлашишига олиб келади. Руҳшунос ва нотиқ Эндрю Шерманинг айтишича, бу борадаги биринчи вазифангиз – уйингиз ва офисингиздаги ҳолатни тартибга келтириш бўлади. Шуни унутмангки, атрофингиздаги тартибсизлик ички тартибсизликка ҳам сабаб бўлади. Шу туфайли ҳаётингизга тартибни қайтариш ва миянгиздаги бекорчи нарсаларни нари кетказиш учун кундалик ишлар рўйхатини тузиб олинг. Бунинг қанчалар самарали эканлигини кейин кўрасиз.

4. Оғиздаги қуруқлик

Оғизнинг тез-тез қуриб қолавериши организмда стресс пайдо бўлганининг мантиқий изоҳларидан бири. Инсон организми хавотир ёки асабий ҳолатда бўлган пайт одам бурундан эмас, оғиздан нафас олишни бошлайди. Бунда организмингиз суюқликни тананинг оғиз бўшлиғидан кўра, ўзи кўпроқ керак деб билган қисмларига юборади. Бунинг оқибатида эса оғиз қуриб қолади. Айнан мана шу сабабли ҳам омма қаршисида чиқиш қилаётган инсонларнинг ёнига бир стакан сув қўйиб қўйишади.

5. Қулоқларингизда аллақандай овоз ва шовқин бор

Ушбу ҳолатнинг илмий номи "тиннитус" бўлиб, у одатда стресс белгиси саналади ва эътиборсизлик билан муносабат бўлсангиз, стресснинг оғирроқ шаклини келтириб чиқаради. Айрим инсонлар қулоқларидаги шовқин билан йиллар давомида ҳам ҳеч нарса бўлмагандек ҳаёт кечиришади, бирор чора кўрмай юраверадилар. Яна айримлар эса дарҳол даҳшатга тушиб қолишади. Хўш, ушбу ҳолат нима учун пайдо бўлади? Гап шундаки, бизнинг миямиз барча маълумотларни ҳиссиётлар фильтридан ўтказади ва унинг биз учун қанчалар хавфли эканлигини аниқлаб беради.

Инсонлар ва вазиятлар ҳам айнан шулар жумласидандир. Агар у тиннитуснинг хавфли эканлигини билса, юрак уриши ва нафас олиши тезлашади, уйқусизлик келиб чиқади. Бунинг натижасида эса инсон тинчлана олмайди ва ўз диққатини бир ерга жамлаш имкониятини йўқотади.

6. Қўл ва оёқларингиз музлаб қолади (ёки терлаб кетади)

Севган ёрингизнинг ота-онаси билан танишув ёки интервью пайтида қўлларингиз терлаб кетса ёки музлаб қолса бунинг қўрқинчли томони йўқ, албатта. Аммо бу ҳолат одатий кунларда ҳам такрорланаверса, шифокор қабули томон шошилинг. Балки сизда мунтазам равишдаги стресс ҳолати кузатилаётгандир. У юракнинг тезроқ уришига сабаб бўлади, қонни артерияларга кўпроқ миқдорда жўнатади. Бунинг оқибатида қўл ва оёқларда жойлашган кичик томирлар қисқаради, кенг томирлар эса янада катталашади. Қон айланиши ишидаги ўзгаришлар кафт ва оёқ кафтининг терлашига олиб келади. Кардиолог Стивен Сенатор оёқ ва қўлларнинг нима сабабдан мунтазам равишда терлаши мумкинлигини тушунтириб берди. Бу инсон учун хавфли ҳолат саналади, сабаби у юрак-қонтомир тизимини ишдан чиқариши ҳам мумкин.

7. Хотиржам бўлиш ва онгни бир муддатга "ўчириб" қўйишни уддалай олмайсиз!

Стресс ҳолатини бошдан кечира туриб ёки бирор инсонга жаҳл қилаётиб атрофдагиларнинг тинчланиб олиш ҳақидаги маслаҳатларини ҳам эшитасиз. Ушбу ҳаракатни шу дақиқанинг ўзидаёқ амалга ошира оласизми? Хавотирли ҳаёлларингиз, миянгиздаги ташвишларни вақтинча бўлсада бир четга суриш қўлингиздан келмаслиги аниқ. Бунинг сабаби эса стресснинг турли тана аъзоларига бирдай таъсир қилиши саналади.

У симпатик асаб ва парасимпатик тизимларни босим остида қолдиради. Шу сабабли ҳам стресс ҳолатида бўлсангиз, барибир ўз вақтида тинчлана олмайсиз, аҳволингиз борган сари ёмонлашаверади. Бу стресс ҳолатининг организм ва онгга кўрсатган таъсири натижасидир.

8. Мушакларингиз ҳаддан ташқари кучли босим остида

Танангиздаги ҳар бир мушакнинг босим остида эканлигини сезсангиз, улар сабабсиз оғриса, спазмлар кузатилса барчасини стрессдан кўраверинг. Ҳосил бўлган мушаклар босими тинчланишингиз, хавотир ҳолатларини кучайтиради, ҳаттоки тинч ухлашга ҳам йўл қўймаслиги мумкин. Айрим одамлар эса ноқулайлик ҳолатига сабаб бўлаётган мазкур босимни дарҳол бартараф этадилар. Бунинг учун эса оғриқни қолдирувчи воситалар ёрдамга келиши мумкин. Аммо бу каби стресс белгилари бориб-бориб кучайиб кетишини ҳам ҳисобга олинг.

Оғриқлар дори таъсирида бир неча кун босилиши мумкин, аммо яна қайтиб келаверади. Хўш, стресс ҳолатининг мушакларда қандай алоқаси бўлиши мумкин?

Сабаби тана стресс ҳолатини енгиш учун мушакларни ҳам ишга солмоқчи бўлади ва оғриқ айнан шу туфайли келиб чиқади.

9. Сизда тери ва тирноқлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд

Танадаги стресс гормони – кортизол даражасининг кўтарилиб кетиши терида ҳам ўз аксини топмасдан қолмайди. Бунинг натижасида тери тер безларини фаоллаштириб юборади. Унда ҳуснбузарлар ва бошқа турдаги муаммолар пайдо бўлади. 2001 йилда “Dermatology” журнали 27 нафар талаба иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, стресс ҳолатидаги одам терисини оддийгина қоғоз билан кесиб олса ҳам, жароҳатнинг битиши қийин бўлади. Доктор Флор Майорал Маями университетининг дерматологи ва клиник инструктори. У стресснинг инсон тирноқларига ҳам таъсир қилишини тушунтириб берган.

Агар инсон стресс пайтида тирноқларини тишлайдиган одат чиқарса, тирноқ пластинкалари устида оқ чизиқлар пайдо бўлади. Бундан ташқари тушкунлик ҳолати тирноқларнинг синиши ва мўрт ҳолатига олиб келиши ҳам мумкин.

10. Қорачиқлар атрофидаги камалакранг ҳалқа

Қорачиқлар атрофидаги камалакранг ҳалқанинг 50 ёшдан ошган инсонларда кузатилиши оддий ҳол. Аммо у ёш инсонлар кўзида пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу каби ҳалқалар танадаги холестерин миқдорининг кўплиги ва юрак хуружи эҳтимолидан дарак беради.

11. Оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳид

Оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳид келиши муаммоси тишлар гигиенасига боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Тишларингизни паста ва тиш иплари билан обдон тозаласангиз ҳам ёқимсиз ҳид йўқолмаса, буни юрак касалликларининг аломати сифатида қабул қилиш мумкин.

Кўп ҳолларда ёқимсиз ҳид организмдаги хасталикдан дарак берадиган бирламчи белги саналади. Бу каби ҳолатга юрак-қонтомир касалликларидан ташқари ошқозон яраси ва танадаги яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлиши мумкин. Ундан халос бўлиш учун эса пробиотиклар билан тўйинган таомлар ёрдамга келиб, оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни ҳалок қилади. Агар ҳид шунда ҳам йўқолиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг ва жиддий равишда даволанинг. Бу каби вазиятни орқага суриб бўлмайди. Сабаби бунинг оқибати яхшилик билан якун топмаслиги мумкин.


саломатлик


														
														Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликлар…
17:21 / 07.05.2025

														
														Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Ҳар куни миллионлаб инсонлар телефонга тикилганча, тун ярмида ҳам уйғоқ юришмоқда. Кимдир ишдан чарчаган, кимдир эса ТikTok …
17:23 / 26.04.2025

														
														Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак ет…
16:30 / 15.01.2025

														
														“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги ҳисобот берди. Унга кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг …
12:56 / 30.11.2024

														
														Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Кўп қаҳва ичиш стресс учун масъул бўлган кортизол гормони ишлаб чиқаришни оширади. Шу сабаб ҳуснбузар ва доғларни кўпайтириб…
15:57 / 23.11.2024

														
														ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазия…
10:42 / 20.11.2024

														
														Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Чарлз Стерт университети олимлари саратон бўйича тадқиқот ўтказишди ва унинг натижалари JAMA Network Open журналида чоп қили…
11:57 / 08.11.2024

														
														Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024

														
														Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Покистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича антирекордни янгилади.
10:13 / 04.11.2024

														
														Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
14:30 / 03.11.2024

Бу ҳам қизиқ

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!